СОЧ ВА УНИНГ ШАХСГА ТАЪСИРИ

Биласизки, инсоннинг  сочи табиий гўзаллика эга бўлган ранглар жилосидан яратилган.

         ҚОРА РАНГ. Ўзингизни ҳимоясиз сезаяпсиз. Сиз ким биландир танишиш, унга ишонишдан қўрқасиз. Қалбингизда қўрқинч бор. Лекин билиб қўйинг, қора ранг бу – ўзига қатъий ишонч рамзи. Айни пайтда сизга етмаётган туйғу бу.

         КАШТАН РАНГИ. Бу-мулойим, осойишта, ёқимли ва табиий ранг. Агар шу рангни танлаган бўлсангиз, демак, сиз тинчликни ва сизга нисбатан яхши муносабатда бўлишларини хоҳлайсиз.

         ТИЛЛА РАНГ. Сиз мақтовлар, шириш сўзлар кутаяпсиз, ўзингизни энг чиройли, деб ҳис қилишни истайсиз… Нима учун? Сабаби оддий, сўнги пайтда сиз руҳан тушкунликка тушиб, ғамга ботгансиз, яна бир сабаби эса бунинг акси бўлиши ҳам мумкин: кимгадир гўзал таассурот қолдиришни жуда-жуда хоҳлаяпсиз.

         ҚИЗИЛ РАНГ. Бу рангга сочини бўяшни лозим топганлар ҳамиша, ҳамма жойда ўз билганича иш тутишни маъқул кўради. Сизга курашга чорлаш ва жанг қилиш ёқади, агар бу рангни танлаётган бўлсангиз, барчани жалб этишни хоҳлаяпсиз.

         БАҚЛАЖОН РАНГИ. Сиз ҳаммага ўзингизнинг ғайри оддий шахс эканлигингиз, кўзга яқинлигингизни билдирмокчи бўласиз. Сиз ўзингизни ёлғиз, дилкаш инсонлари йўқдек ҳис этаяпсиз!

         ЖИГАРРАНГ. Сиз ҳаммадан ажралиб туришни истамайсиз. Жигар ранг сизга шоколадни эслатиб туради ва шунинг учун қандайдир ширин, ёқимли туюлади. Ўз ҳаётингизни ширинроқ, янада бахтлирок қилишни истаяпсиз. Сиз яхши хордиқ чиқаришингиз лозим! Ҳаёлингизни бироз жамлаб дам олинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 20 = 23

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!