ҚАДАМЛАР ВА ШАХС ФЕЪЛ-АТВОРИ

Одамнинг юришига қараб унинг феъл-атвори қанақалигини билиш мумкин экан. Одамнинг қадам олиши, унинг фақат ёшига боғлиқ эмас. Балки жисмоний ҳолатига, темпераментига ҳам боғлиқ экан.Масалан:

Секин ва ишончсиз қадам ташлайдиган одамлар – ўзига эътибор қаратишни хоҳламайдиган, ўз фикру ҳаёллари билан банд бўлган одамлар.

         Товонини ичкарига қараб ташлайдиган одамлар – жуда қувноқ, ҳамма нарсадан хабардор бўлиб туришни хоҳлайдиган, киришимли кишилар.

         Пошнасини қарсиллатиб уриб, шовқинли юрадиганлар – ўзини тута олмайдиганлар, баъзан беандишалик қиладиган кишилардир. Бу юриш ўз-ўзига ишончсизликдан далолатдир.

         Бир маромда, вазмин қадам ташлайдиганлар – хотиржам, енгил-елпи ҳаёлларга берилмайдиган кишилар.

         Агар одам юрганда қўлларини силтаб юрса – бу унинг серҳаракатлигидан, интилувчанлигидан ва собитқадамлигидан далолатдир. Бундан ташқари енгил қадам ташласа, билаверингки бундай кишилар бекаму-кўст, баркамол одамлар.

         Оғир қадамлар ташлаб, юрганда қўлларини қимирлатмасдан, осилтириб юрадиганлар – иродасиз ва ҳаётдан зериккан, қийналган кишилардир.

         Рақс тушаётгандек қадам ташлайдиганлар – жиддий бўлмаган ва ҳамма вақт ваъда бериб сўзининг устидан чиқмайдиган кишилар.

         Майда қадамлар билан юрадиган кишилар ўта расмиятчи кишилардир ва улар киришимли эмас.

         Хуллас, ҳамроҳингизнинг қадам олишига эътибор берсангиз, унинг феъл-атвори ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин экан.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

16 + = 18

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!