ТЕСТ: “ШАХСЛАРДАГИ ЭМПАТИВЛИК (ЎЗГАЛАР ҲОЛАТИНИ ҲИС ҚИЛА ОЛИШ) ХУСУСИЯТИНИ АНИҚЛАШ” (И.М.Юсупов методикаси)

Эмпатия- бу инсонинг бошқа одамларга ҳамдард бўла олиш, қайғудош бўлиш, уларнинг ҳолатини тушуниш ҳамда қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрлик қобилиятидир.

КЎРСАТМА: Эмпатия даражасини аниқлаш учун 36 та тушунчанинг ҳар бирига жавоб учун қуйидаги балларни қўйиш керак.

“билмайман” – 0 балл.                      “кўпинча” –        3 балл.

“ҳеч қачон” –  1 балл.                      “деярли, доимо” – 4 балл.

“баъзан” –      2 балл.                      “ҳа, ҳар доим” – 5 балл.

  1. Менга “Ажойиб одамлар ҳаёти” туркумидаги китоблардан кўра, саёҳатлар тўғрисидаги китоблар кўпроқ ёқади.
  2. Ота-оналарнинг ғамхўрлиги катта ёшдаги болаларнинг ғашини келтиради.
  3. Менга бошқа одамларнинг омадлари ва омадсизликларининг сабаблари ҳақида фикрлаш ёқади.
  4. Барча мусиқий телекўрсатувлар ичида “Замонавий мусиқа” кўрсатуви менга афзалроқ.
  5. Бемор кишининг ҳаддан ташқари ғазабланиши ва ноҳақ таъналарига (улар хаттоки йиллаб давом этса ҳам) чидашимиз керак.
  6. Касал одамга ҳаттоки сўз билан ҳам ёрдам бериш мумкин.
  7. Бегона одамларнинг икки киши орасидаги низога аралашмаганлари маъқулроқ.
  8. Кекса одамлар одатда сабабсиз хафа бўлаверадилар.
  9. Болалигимда ғамгин воқеани эшитганимда кўзларимга ўз-ўзидан ёш келарди.
  10. Ота-онамнинг ғазабланган ҳолати менинг кайфиятимга таъсир этади.
  11. Мени танқид қилишларига бепарвоман.
  12. Менга манзарали расмдан кўра портретни томоша қилиш кўпроқ ёқади.
  13. Мен доимо ота-онамни, улар ноҳақ бўлганларида ҳам кечирардим.
  14. Агарда от ёмон тортса уни қамчиламоқ керак.
  15. Мен одамлар ҳаётидаги оғир оқибатли воқеалар ҳақида ўқиганимда, бу нарсаларни худди ўз бошимдан ўтказаётгандек ҳис қиламан.
  16. Ота-оналар ўз фарзандларига одилона муносабатда бўладилар.
  17. Мен жанжаллашаётган ўсмирларни ёки катталарни кўрганимда уларнинг орасига аралашмайман.
  18. Мен ота-онамнинг ёмон кайфиятига эътибор бермайман.
  19. Мен бошқа ишларимни четга суриб, ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини узоқ вақт кузатаман.
  20. Фильмлар ва китоблар фақатгина жиддий бўлмаган одамлардагина кўз ёшини келтириши мумкин.
  21. Менга нотаниш одамларнинг юз ифодалари ва юриш-туришларини кузатиш ёқади.
  22. Болалигимда уйимга дайди мушук ва итларни олиб келардим.
  23. Барча одамлар асоссиз дарғазабдирлар.
  24. Бегона одамга қараб унинг ҳаёти қандай кечишини олдиндан аниқлагим келади.
  25. Болалигимда, мендан кичик болалар, менинг орқамдан изма-из юришарди.
  26. Майиб бўлган ҳайвонни кўрганимда унга қандайдир ёрдам бергим келади.
  27. Агар бирор одамнинг шикоятини диққат билан тингланса, унга анча енгил бўлади.
  28. Кўчадаги ҳодисани кўрганимда, гувоҳлар қаторига тушиб қолмасликка ҳаракат қиламан.
  29. Кичикларга мен ўз фикрим, ишим ёки вақтичоғлигимни таклиф этсам ёқади.
  30. Одамлар ҳайвонларнинг ўз эгасининг кайфиятини сеза олиш хусусиятлари ҳақида ошириб сўзлайдилар.
  31. Мушкул ва низоли вазиятдан одам мустақил равишда чиқиши керак.
  32. Агар бола йиғлаётган бўлса, демак бунинг сабаби бор.
  33. Ёшлар доимо кексаларнинг ҳар қандай илтимосларини қондирмоғи ва ғалати қилиқларини тушунишлари керак.
  34. Менинг баъзи тенгқурларим нега баъзан ўйчан бўлиб қолганликларининг сабабини тушуниб етгим келади.
  35. Дайди бўлиб қолган уй ҳайвонларини тутиб олиб, қириб ташлаш керак.
  36. Агар дўстларим мен билан ўзларининг шахсий муаммоларини муҳокама қилмоқчи бўлсалар, суҳбатни бошқа мавзуга кўчиришга ҳаракат қиламан.

Натижалар талқини:

қуйидаги саволларнинг жавобларидаги балларни жамланг:

2, 5, 8, 10, 12, 13, 15, 16, 19, 21, 22, 24, 26, 27, 28, 30.

82 дан 90 баллгача – эмпатиялиликнинг жуда юқори даражаси.

63 дан 81 баллгача – юқори эмпатиялилик.

37 дан 62 баллгача – эмпатиялиликнинг меъёрий даражаси.

12 дан 37 баллгача – эмпатиялиликнинг қуйи даражаси.

11 балл ва ундан кам – эмпатиялиликнинг жуда қуйи даражаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 + 6 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!