ТЕСТ: “ЯХШИ ДЎСТ БЎЛА ОЛАСИЗМИ?”

Қуйида келтирилган  саволларга  жавоб беринг.

1. Агар сиз дўстларингиздан бири билан юз берган кулгили воқеани билсангиз . . .

А. Бошқаларга айтиб берасиз -1

Б. Исмини тилга олмасдан ҳикоя қиласиз-2

В. Уни ошкор қилмайсиз-3

2. Дўстингиз қарзга олган буюмларни ҳеч қачон қайтармайди. У сиздан ноёб нарсани сўради

А. Уни берасиз -2

Б. Ушбу буюм сизда йўқлигини айтасиз –1

В. Сабабини тушунтириб бермайсиз-3

3. Дўстингиз тасодифан қўл соатингизни тушириб, синдириб қўйди. Сизнинг муносабатингиз

А. Барибир янгисини сотиб олмоқчи эдингиз –3

Б. Сен соат ҳақини тўлашинг шарт!-2

В. Жанжал кўтараман –1

4. Дўстингиз сизга ёқмайдиган киши билан муносабатда бўлмоқда. Сиз

А. Дўстингиз билан учрашмай қўясиз –2                                                                                                                             

Б. У билан муносабатингизни узмайсиз-3

В. Танлаб олишни таклиф этасиз-1

5. Ногаҳонда дўстингиз билан кўнгилсизлик юз беришини билиб қолдингиз. Сиз

А. У билан алоқани узасиз-1

Б.  Очиқчасига гаплашиб оласиз –3

В.  Дўстликни узмайсиз –2

6. Инсон ўзини ҳақиқий дўст деб ҳисобласа,

А.  Ўз сирларингизни баҳам кўриши-1

Б   Нимани хоҳласа, фақат шу ҳақда гапириши-3

В   Дардини ичида олиб юриш керак –2

7.  Дўстингизга пул зарурлигини яхши биласиз, сизда эса пул керагича бор. Сиз

А.  Ортиқча гап сўзсиз унга берасиз –2

Б.  Хизмати учун тўлов сифатида берасиз –3

В.  Бермайсиз ва гапни олиб қочасиз –1

8. Агар дўстингиздан пул олмоқчи бўлсангиз, илтимосингиз қуйидаги қайси шаклда намоён бўларди ?

А. Гапни узоқдан олиб келасиз –1

Б.  Тўғридан-тўғри сўрайсиз –2

В.  Бу ҳақда умуман гапирмайсиз –3

9. Дўстингиз сизнингча ўзига мос бўлмаган кийимни харид қилди. Шунда сиз:

А. Мақташга уринасиз –1

Б.  Бу ҳақда очиқ ойдин айтасиз –2

В.  Билмасликка оласиз –3

10. Энг яхши дўстингиз ҳақидаги фикрингиз қуйидаги қайси жавоб орқали намоён бўлади?

А. У сиздан обрўлироқ -2

Б.  Унчалик эмас –1

В. Сиз каби обрўга эга –3

Натижалар талқини:

21-30 балл. Сиз ҳақиқатдан чин дўстсиз. Дўстларингиз сизга ишонади ва сиз билан фаҳрланишади. Ҳеч қачон шубҳасиз айтиш мумкинки, керак бўлган пайтда улар ёрдамга келишади. Албатта сиз шундай муносабатда бўлсангиз.

15-20 балл. Сизнинг дўстларингиз бор. Аммо аксарияти ҳолларда сиз уларга керагича эътибор бермаяпмиз. Қандай йўл тутишни билмай қолганингизда ўзингизни бошқа одам ўрнига қўйиб кўринг .

10-14 балл. Сиз атрофдагиларга қараганда кўпроқ ўзингизга эътибор беришга мойилсиз. Сизнинг бу хусусиятингиз – ҳақиқий дўст олдидаги тўсиқ. Яхши дўст бўлиш учун бошқа одамлар билан ҳам ҳамнафас бўлмоқ керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

6 + 1 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!