ШАХСНИНГ  САЛОМАТЛИГИГА ХУЛҚ-АТВОРНИНГ ТАЪСИРИ

Тажрибали шифокорларнинг айтишича, одамнинг соғлиғи унинг ички дунёсига боғлиқ! Яъни қандай характерга эга бўлсангиз, соғлигингиз ҳам шунга яраша бўлади. Демак, сихатингизнинг қандай бўлиши ўзингизнинг қўлингизда.

ҚИЗГАНЧИҚ Бундай инсонлар одатда, юрак касаллигидан шикоят қиладилар. Баъзида бир дона нон сотиб олиш учун бир кун сиқилади. Бунинг натижасида бориб-бориб юрак “ишдан чиқади”. Одам қанча вақт кўп қизганса, ташвишланиш ҳам шунча ортиб бораверар экан. Қизғаниш натижасида мияси чарчаб, инсультга чалинишиям мумкин.

ҚЎРҚОҚ Бундайларнинг ўпкасига жабр. Қўрқоқлик натижасида организм кўп миқдорда адреналин ва ноадреналин ишлаб чиқаради. Кейин қарабсизки, ўпка ҳам “заҳарланади” – қўяди. Баъзида артериал босим ҳам кўтарилиб кетиши мумкин.

ҒУРУРЛИ Бундайлар ошкозон оғриғидан азоб чекадилар. Баъзилари руҳий касал ҳам бўлиб қолишлари мумкин. Улар ҳеч кимдан ёрдам сўрамайди. Ахир ғурур бунга йўл қўймайди-да! Боз устига бундай одамлар билан ҳеч кимнинг алоқа қилгиси келмайди. Пиёнисталикка дучор бўлганларнинг кўпчилиги ҳам ғурури баланд кишилар бўларкан.

НАФСИ ХАКАЛАК ОТГАНЛАРБу тоифа  кишиларни одатда, ошқозон касаллиги қийнайди. Бундай одамларда иммунитет жуда паст. Шифокорларнинг айтишича, нафсини тия олмайдиганлар кўпинча ошқозон яллиғланишидан қийналадилар.

СЕРЖАҲЛ Бундай одамларда арзимас нарсага ҳам жанжал кўтаришга мойиллик жуда кучли. Жанжал чиқарса, хузур қилгандек бўладилар. Аммо айнан шундай инсонлардан “машҳур” пиёнисталар чиқар экан, баъзилари ошқозон касаллигига дучор бўлади.

ТУШКУН КАЙФИЯТТушкунликка тушган инсон биринчи навбатда нафас йўлини “тинчитаркан”. Маълумотларга кўра, астма касаллигига ҳам одатда, ҳаётидан хурсанд бўлмаган инсонлар дучор бўлиши аниқланган. Шифокорларнинг айтишича, ўғрилар кўпинча неврит ва қўл касаллигидан шикоят киладилар. Баъзи киссавурлар жигар ва ўпка касаллигидан нолийди. Доим хавф остида яшайдиган жиноятчилар ошқозон касалига чалинаркан.

ТАБИАТ БИЛАН УЙҒУНЛАШУВМашҳур файласуф Альберт  Швейцер узоқ йиллар давомида Африка ўрмонларида яшаган. Ишонсангиз, шу давр ичида бирор марта ҳам касал бўлмаган. Қандай килиб, деган савол сизни қизиқтирса керак?

-Ҳаётимни табиатга бағишладим. Ҳар бир ўрганган янгилигим одамзод учун бўлди. Касал бўлишга вақт йўқ эди, – деб эслайди файласуф.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

+ 73 = 74

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!