ТЕСТ: “ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ”

Ҳар биримиз хаёлимизда қандайдир воқеа юз беришини кутиб яшаймиз. Аммо ўзлари саргузашт қидириб юрувчилар ҳам бор. Хўш, сиз саргузашт севар, таваккал қилишга қодирмисиз? Буни билмоқ истасангиз, қуйидаги жавоблардан ўзингизга маъқулини  танланг.

  1. А. Тез-тез хизмат сафарлари бўладиган ишни ёқтираман.

          В. Бир жойда ўтириб ишлаш маъқул.

  • А. Совуқ ҳаводан жонланиб кетаман.

          В. Совуқда хаёлим фақат уйга қандай етиб олишда бўлади.

  • А. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайдиган беқарор даврда       яшагим келади.

          В. Ҳар бир киши ҳимояланган, келажаги аниқ жамиятда яшаш          завқли.

  • А. Баъзан тезлик билан кетаётган машинада сайр қилгим келади.

             В. Катта тезликдаги машиналарда ўтиришдан қўрқаман.

  • А. Шартнома асосида, ишбай хақ тўлайдиган ишни маъқул кўраман.

        В.  Аниқ, барқарор маълум маошга эга иш мен учун афзал.

6.    А. Менинг фикримга қўшилмасликлари менда кўпроқ рағбат уйғотади.

       В. Фикримга қаршилик қилганлар билан баҳслашиб ўтиришга тоқатим йўқ.

7.    А. Гипноз таъсирида бўлиб қолишни ҳис этгим келади.

      В. Мени гипноз қилишларини истамайман.

8.   А. Ҳаётда берилган бирор неъматлардан тотиб кўргим келади.

     В. Ҳаётдаги асосий мақсадим тинчлик ва бахт.

9.  А. Денгиз ё бўлмаса совуқ сувли ҳовузга ўзимни бирдан ташлайман.

      В. Совуқ сувга секинлик билан кираман.

10. А. Янги оригинал қўшиқларни эшитгим келади.

      В. Замонавий мусиқани ёқтираман.         

11.  А. Зерикарли бўлиб қолишдан ёмони йўқ.

      В. Энг катта камчилик қўполлик ва тарбиясизликдир.

12.  А. Ҳис-туйғуга бой инсонларни ёқтираман, гарчи улар аниқ мувозанатга эга бўлмасаларда.

     В. Хотиржам инсонларни ёқтираман.

13.  А. Мотоцикл хайдаб кўриш истагидаман.

       В. Мотоциклга ҳатто ўтириб ҳам кўрмасдим.

Натижалар талқини:

А жавоблар кўп бўлсаСаргузаштга бой воқеаларга дуч келишга бўлган қизиқишингиз жуда кучли. Асабларингизни қитиқлаб қўювчи ҳодисалар иштирокчиси бўлишга интилиб, турли саргузаштнома воқеаларга аралашиб юрасиз. Ҳаракатларингизни олдиндан ўйлаб кўрмаслигингиз ҳам шу қизиқишларингиз туфайли бўлса керак. Аммо эҳтиёткорроқ бўлишни ҳам унутманг. Амалларга оширмоқчи бўлган қарорларингизни олдиндан ўйлаб кўринг. Ахир таваккалчилик ҳамиша ҳам омад келтирмайди.

“В” жавоблар кўп бўлса – Ўзингиздан баъзан саргузашт ва турли антиқа воқеаларга нисбатан бўладиган  қизиқишни вақтида жиловлай оласиз. Тўғри, сиз янгиликларга ўчсиз, аммо совуққонлик ҳамда мулоҳазакорлик билан иш тутасиз. Баъзан ички сезгингизга ҳам ишонинг, таваккал босилган қадам ҳам ютуқлар келтириши мумкин. 

Behruzbek Hamidov

Psixolog,Motivator,Web dasturchi

Related Posts

Hayotingizdan afsuslanmaslikka yordam beradigan 9 ta maslahat: Keksalikdan qo’rqish va hayotni behuda o’tkazish hissi – bu yosh bilan ortib boruvchi umumiy tajriba. Ular bilan qanday kurashish kerak?

Yoshimiz o’tgan sari imkoniyatlar kamayib, ko’proq qiyinchiliklar paydo bo’ladi. Bizning sog’lig’imiz yomonlashadi, bizda kamroq va zaifroq energiya qoladi va biz nima qilishga vaqtimiz yo’qligini va nimani o’zgartirishni xohlayotganimiz haqida o’ylashni…

Tush nimani anglatadi

Gennadiyning orzusi, 48 yosh “Bu ko’p tunlarga bo’lingan uzoq orzu. Men uning biron bir joyiga boraman, bir poyezddan boshqasiga, kamroq tez-tez avtobus va poezdlarga o’taman. Hamma narsa qandaydir tartibsiz. Mening…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

80 − = 70

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!
На платформе MonsterInsights