АЁЛЛАР СУМКАСИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Аёллар сумкасининг ташқи кўринишига қараб унинг эгаси ҳақида билиб олишимиз мумкин. Айниқса сумкани қандай кўтариб юришларига қараб  характер хислатлари борасида фикр юритиш осон.

Аёлларга кун давомида фойдаланиш мумкин бўлган ҳамма нарсалар сиғадиган катта сумка:     бундай сумка тутишни маъқул кўрадиган аёллар кенг дунёқарашли ва серғайрат бўладилар. Улар, одатда ҳар қандай ишда катта ютуқларга эришадилар.

Фақатгина упа-элик ва уяли телефон жойлашадиган нафис ва ихчамгина сумкалар: бундай сумка соҳибалари ўзининг ташқи кўриниши ҳақида қайғуришини яхши кўрадилар. Нафис сумкачаларни афзал биладиганлар бошқаларга ҳар доим аъло кўринадилар. Улар ўзларини ҳар қандай ишга ҳам уринавермайдилар, модалар дунёси ва гўзалликка бағишланадиган ишлар, албатта бундан мустасно. Одатда, улар турмуш қуришда омадли бўладилар ва асосан уй юмушлари билан машғул бўладилар, ўзларининг кийим-кечаклари ҳақида қайғуриш улар учун ҳар доим биринчи даражали бўлиб қолади.

Унчалик катта бўлмаган, ҳар қандай жимжималардан холи ихчам сумка: бундай аёллар вазмин ва иродали бўладилар. Нима асосий ва нима иккинчи даражали эканлигини тез ажрата оладилар. Улар нимани хоҳлаётганликларини биладилар ва барча ўйлаганларига эришадилар.

Қўл бола ёки ўзи томонидан безатилган сумка:  улар – ижодкорлар, ноодатий ва гўзаллик уларнинг ҳамроҳи. Бундан ташқари, аъло даражадаги уй бекаси ҳамдир. Ҳар қандай ишларда бундай  аёллар кўп нарсага эришадилар, шундай булса-да, оила юмушлари билан машғул бўлишни муҳим деб ҳисоблайдилар. Ва буни бошқаларга қараганда яхши уддасидан чиқадилар.

Қўллари билан сумкани кўтариб юрадиганлар: бундай аёл ҳақида барча муносабатларда ўртача дейиш мумкин. Саботлилик ва қатъиятлилик унда кам учрайдиган сифатлар ҳисобланади. Шундай бўлса-да, айнан сумкани шундай тутадиганлар кўп учрайди, албатта уларнинг ҳаммасини  ҳам ушбу хусусиятларга эга  деб бўлмайди.

Сумкани қўллари орқали ўтказиб кўтарадиганлар: тартибни яхши кўрадиганлар ва рўзғорни яхши уддалай оладиганлар ҳамда ўз қадр-қимматини биладиганлар сумкани тутганда тирсаги белига тегиб туради. Бундай аёллар атрофдагиларнинг назарига тушишни унчалик хуш кўрмайдилар.

         Сумкани елкада осиб юрадиганлар: агар қўллари тушиб турса ва кам ҳаракатланса, бундай аёллар уятчан ва ўзларига ишонмайдиган бўладилар. Агар қўллари эркин ва бемалол ҳаракатланса, бу унинг хушчақчақ ва қувноқлигини билдиради. Бундай аёллар ўзларидан ва атрофдагилардан кўнгли тўқ бўлади ва хушомадга ҳам бепарво бўлмайдилар.

Сумкани елкасига осиб ва кўлларини елкасига кўтариб юрса: улар-довюрак ва ҳаракатчан, муаммоларни тез ҳал кила оладиганлар тоифасидагилар. Одамлар билан муомалада бўлишни ёқтирадиганлар ва ёлғизликни ёқтирмайдилар.

Сумкани пинжига қистириб юрса: бундай аёллар кўпчиликка қўшила олмайдиган ва жуда вазмин бўладилар. Сумкасини пинжига қистириб юрадиган аёллар эркин, жиддий ва ўз ҳиссиётларини бошқара оладилар.

Behruzbek Hamidov

Psixolog,Motivator,Web dasturchi

Related Posts

Hayotingizdan afsuslanmaslikka yordam beradigan 9 ta maslahat: Keksalikdan qo’rqish va hayotni behuda o’tkazish hissi – bu yosh bilan ortib boruvchi umumiy tajriba. Ular bilan qanday kurashish kerak?

Yoshimiz o’tgan sari imkoniyatlar kamayib, ko’proq qiyinchiliklar paydo bo’ladi. Bizning sog’lig’imiz yomonlashadi, bizda kamroq va zaifroq energiya qoladi va biz nima qilishga vaqtimiz yo’qligini va nimani o’zgartirishni xohlayotganimiz haqida o’ylashni…

Tush nimani anglatadi

Gennadiyning orzusi, 48 yosh “Bu ko’p tunlarga bo’lingan uzoq orzu. Men uning biron bir joyiga boraman, bir poyezddan boshqasiga, kamroq tez-tez avtobus va poezdlarga o’taman. Hamma narsa qandaydir tartibsiz. Mening…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

+ 53 = 62

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!
На платформе MonsterInsights