Кўпчилик, аёллар улар учун энг ёқимли совға гул эканлигини таъкидлаб ўтишган. Гулларни эса эркаклар уларга асосан, 8 Март байрами арафасида тақдим этишади. Маълумки, аёллар доим танлаганлари билан ораларидаги муносабатлар ҳақида бош қотиришади. Шундай экан, улар гул тақдим этишаётганда ҳам ҳар доимги синовчанлигини оширинг. Бу пайтда уларнинг ўзини қандай тутишига қараб сизга муносабатини билиб олишингиз мумкин.
- Байрам арафасида у:
А) қанақа гулларни ёқтиришингизни билишга ҳаракат қилади;
В) ҳеч нарса ҳақида билишга интилмайди ва умуман байрамни уйда ўтказмаслиги мумкин;
С) сиз нимани ёқтиришингизни аниқ билади;
Д) байрамдаги режаларингиз ҳақида қизиқиб кўради;
- Сизга гулдаста тақдим этаётиб, у:
А) кўзларингизга;
В) лабларингизга;
С) ҳар ёнга;
Д) бошқа томонларга қарайди.
- У сизга тез-тез гул тақдим этиб турадими?
А) ҳа;
В) биринчи марта;
С) ҳамма байрамларда;
Д) фақат 8 Март байрами ва туғилган кунимда.
- Гулдастага у қуйидагиларни қўшимча қилади…
А) чиройли нутқ;
В) ўпич;
С) ҳазил;
Д) табрик сўзи.
5. Гулдаста тақдим этган сўнг бироз вақт ўтгач, унинг ҳаракати…
А) гулдаста ёққан ёки ёқмаганлиги билан қизиқиб кўради;
В) гул совға қилганини ҳам унутади;
С) гуллар қанча вақт туриши билан қизиқиб кўради;
Д) ҳеч нарса ҳақида сўрамайди.
Натижалар талқини:
“А” жавоблари кўп бўлса: у сизни ҳақиқатдан ҳам севади. Келгусидаги алоқаларингиз қай даражада мустаҳкам бўлиши фақат ўзингизга боғлиқ. Ҳозирда танлаганингиз фақат сизнинг ихтиёрингизда. Шундай экан, ўзингизни доим назорат қилиб бориш баробарида “севар экан” дея йигитингиз ҳам ҳаддан ортиқ ишонч билдирманг.
“В” жавоблари кўп бўлса: у сизни қадрлаши мумкин, аммо қандайдир сабабларга кўра ҳаёли бошқа жойда бўлади. Ўша қандайдир сабаблар нима эканлигини сиз ҳам жуда яхши билсангиз керак. Агар бу ҳақда хабарингиз бўлмаса, унда дарҳол буни билишга киришинг. У сизга ўз сирларини ҳам ошкор этгиси йўқ. Балки бунинг барчасида ўзингизнинг ҳам айбингиз бордир.
“С” жавоблари кўп бўлса: сизнинг танлаганингиз билан муносабатларингиз жуда аъло десак ҳам бўлади. У доим сизнинг қизиқишларингизни қадрлаб, бунга алоҳида эътибор қаратади. Сизнинг эътиборингиз ҳам унинг учун жуда қадрли.
“Д” жавоблари кўп бўлса: у сизга нисбатан бефарқроқ. Гарчи вақти-вақти билан у сизга гул совға қилиб турса-да, аммо буни ҳам мажбурият юзасидан бажаради. Унда сизга нисбатан ижобий ҳиссиётни уйғотишга ҳаракат қилиб кўринг. Ахир бу тарзда муносабатларингиз узоқ давом этиши мумкин эмас-ку.