Тест ишбилармонликка мойиллигингиз бор ёки йўқлигини аниқлайди. Саволарга “ҳа” ёки ”йўқ” деб жавоб беринг.
1. Тўсқинлик чиқишига қарамасдан бошлаган ишингизни охирига етказа оласизми?
2. Қарорингизда қатъий турасизми ёки сизни айнитиш осонми?
3. Маъсулиятни, раҳбарликни бўйнингизга олишни ёқтирасизми?
4. Ҳамкасбларингиз ҳурмати ва ишончига сазовормисиз?
5. Соғлигингиз ҳақида кўп ўйлайсизми?
6. Бирданига фойда кўрсангиз ҳам эртадан кечгача меҳнат қилишга тайёрмисиз?
7. Одамлар билан муомала қилиш ва ишлашни ёқтирасизми?
8. Танлаган йўлингиз тўғрилигига одамларни ишонтира оласизми?
9. Бошқаларни фикри ва ғоялари сиз учун тушунарли бўладими?
10. Ўз ишингизни юритмоқчи бўлган соҳада иш тажрибангиз борми?
11. Солиқнинг амалдаги қоидалари, меҳнат хаққи, ҳисоб-китоби ва уни юритиш қоидалари билан танишмисиз?
12. Сиз келтирмоқчи бўлган молингизга сиз яшаётган шаҳар ёки вилоятда талаб борми?
13. Маркетинг ёки молия соҳасида бошланғич тайёргарлигингиз борми?
14. Сиз яшаётган шаҳар ёки вилоятда шу соҳадаги ишбилармонларнинг иши юришганми?
15. Ижарага олиш мумкин бўлган бинони кўзлаб қўйганмисиз?
16. Корхонангизни бир йил давомида қўллаб-қуватлаш учун етарли маблағга эгамисиз?
17. Сизда қариндош ва танишларингизни очмоқчи бўлган корхонангизга жалб қилиш имкони борми?
18. Лозим бўладиган материалларни етказиб берувчиларни мўлжаллаб қўйганмисиз?
19. Тажриба ва билимга эга бўлган мутаҳассисларни эътиборга олиб қўйганмисиз?
20. Шахсий иш очиш-асосий орзуингиз эканлигига ишончингиз комилми?
Натижалар талқини: “Ҳа” жавоб – 1 балл; “Йўқ” жавоб – 0 балл. 17 ва ундан кўп балл. Ишбилармон бўлиш учун барча зарур сифатларга эгасиз. Мақсадга интилувчи, куч қувват ва омадга ишонч- ҳар қандай ғояни амалга оширишингизга ёрдам беради. Асосийси, ғояларингиз арзирли бўлиши керак. 13-17 балл. Ишбилармон сифатида муваффақият қозонишингизга имконият озроқ. Бироқ сиз омадли савдогар ёки воситачи бўлишингиз мумкин. 13 баллдан кам. Сиздан яхши ишбилармон чиқиши гумон. Тажриба тўплашга уриниб кўринг. Эркин ишбилармонлик йўлига чиқишдан олдин бир неча марта ўз қизиқишларингизни, истакларингиз ва имкониятларингизни тарозига солиб кўринг.