ТЕСТ: “МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ МОТИВАЦИЯСИНИ АНИҚЛАШ” (Т. Элерс)

Қуйида берилган саволларга “ҳа” ёки “йўқ” жавобидан бирини белгилаш керак.

1. Иккита вариантдан бирини танлаш имконияти бўлганда, номаълум вақтга чўзиб ётгандан кўра, биттасини тезроқ бажаришга киришган маъқул.

2. Мен 100 фоизга ишни яхши бажара олишимга ишончим бўлмаса, жуда тез аччиқланаман.

3. Мен ишлаётган вақтимда шундай бўладики, мен бутун вужудим билан унга киришиб кетгандайман.

4. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен охиргилардан бўлиб қарор қабул қиламан.

5. Агар икки кун қаторасига ишсиз қолсам, мен ўзимни қўярга жой топа олмайман.

6. Баъзи кунлари менинг ютуқларимни ўртачадан паст деб баҳолаш мумкин.

7. Мен ўзимга бошқаларга нисбатан талабчанроқман.

8. Мен бошқаларга нисбатан меҳрибонроқ ва ғамҳўрроқман.

9. Мен қийин бир ишдан бош тортганимдан сўнг, кўпинча афсусланиб, ўзимни койийман, чунки биламанки, агар шу ишни қилганимда, албатта муваффақиятга эришган бўлардим.

10. Иш жараёнида мен бироз хордиқ чиқаришга муҳтож бўламан.

11. Тиришқоқлик мендаги асосий сифат эмас.

12. Менинг ишдаги ютуқларим ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди.

13. Мени ўзим шуғулланаётган ишдан бошқа ишлар ўзига ром этади.

14. Мен мақташганидан кўра, танбеҳ беришса киришиброқ ишлайман.

15. Мени ҳамкасбларим ишчан одам деб аташларини биламан.

16. Пайдо бўлган тўсиқлар қарорларимни қатъийроқ қилади.

17. Менинг иззат нафсимга тегиш осон.

18. Кўтаринкиликсиз ишлаган чоғларимни тезда сезишади.

19. Ишни бажариш жараёнида мен бошқаларнинг ёрдамига таянмайман.

20. Баъзан мен ҳозир бажаришим лозим бўлган ишни кейинга қолдираман.

21. Одам фақат ўзига ишониши керак.

22. Ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ бўлган нарсалар кам.

23. Мен муҳим ишни бажаришим лозим бўлган пайтларда   бошқа хеч нарсани ўйламайман.

24. Мен бошқа кўпчиликка нисбатан иззатталаб эмасман.

25. Таътил ниҳоясида мен одатда ишга қайтишимни ўйлаб қувонаман.

26. Ишлагим келган пайтларда, мен ишни бошқаларга нисбатан сифатлироқ ва яхшироқ бажараман.

27. Мен тиришиб, сидқидилдан ишлайдиган одамлар билан тез киришиб кетаман.

28. Мен бекорчилик пайтларимда ўзимни бехаловат хис қиламан.

29. Мен бошқаларга нисбатан кўпроқ масъулиятли ишларни бажараман.

30. Қарор чиқариш масъулияти менга юкланса, яхшироқ бажаришга интиламан.

31. Менинг дўстларим мени баъзан дангаса деб ҳисоблашади.

32. Менинг ютуқларим маълум маънода касбдошларимга ҳам боғлиқ.

33. Раҳбарнинг раъйини қайтариш бефойда иш.

34. Баъзан қандай ишни бажараётганлигингни ҳам билмайсан.

35. Ишим юришмаганда мен бетоқат бўлиб қоламан.

36. Мен одатда ўз ютуқларимга кам аҳамият бераман.

37.Бошқалар билан ҳамкорликда ишлаганимда, менинг ишим бошқаларникидан самаралироқ бўлади.

38. Кўпгина бошлаб қўйган ишларимни охирига етказмаганман.

39. Мен иш билан банд бўлмаган одамларга ҳавас қиламан.

40. Мен ҳукмронликка ва амалга интилган одамларга ҳавас қилмайман.

41. Мен ўзимнинг ҳақлигимга ишонсам, ҳақиқатни исбот этиш учун ҳар нарсага боришга тайёрман.

Тест калити:

 “Ҳа”учун 1 балл: 2, 3,4,5,7,8,9,10,14,15,16,17,21,22,25,26,27,28,29,30,32,37,41.

 “Йўқ” учун 1 балл: 6,13,18,20,24,31,36,38,39.

1,11,12,19,23,33,34,35,40 саволларга берилган жавоблар ҳисобга олинмайди.

Натижалар талқини:

1 : 10 баллар – муваффақиятга нисбатан мотивация паст;

11 : 16 баллар – мотивация даражаси ўртача;

17 : 20 баллар – анчагина юқори мотивация;

21 баллдан юқори –  муваффақиятга нисбатан жуда юқори мотивация.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 + 2 =

Akme Consalting !!!

Bizga qo‘shiling !

error: Ma\'lumotlar himoyalangan !!!